14 январь куни Ёшлар ижод саройида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Халқ юраги” номи остида суратга олиниши кутилаётган 24 қисмли туркум фильмлар лойиҳаси бўйича муҳокама ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Ўзбеккино” МА раҳбарияти, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК, барча хусусий киностудиялар ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари ҳамда киноижодкорлар иштирок этишди.

2020 йил ёш режиссёр Шоҳрух Расулов томонидан суратга олинган Адиблар хиёбони ҳақидаги “Халқ юраги” ҳужжатли фильмининг Ўзбекистон телеканалларидаги намойиши бўлиб ўтган эди.

Бугунги муҳокамада ушбу фильм асосида 24 қисмли лойиҳа яратиш, суратга олиш ишлари, ажратиладиган маблағ, фильм ғоясини янада бойитиш каби қатор масалалар кўриб чиқилиб, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликка келишилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқарилаётган ушбу кўп қисмли фильм  Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган ҳар бир шоир ва ёзувчи ҳаёти ва ижодига бағишланади.

Facebook Comments