Суд Жанубий Корея собиқ президентининг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Корея Республикаси Олий суди 14 январь куни мамлакатнинг собиқ президенти 68 ёшли Пак Кин Хенинг ҳукмини кучда қолдиришга қарор қилди. Унга кўра у коррупция ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 20 йил қамоқда бўлади.

Умуман олганда, собиқ президент 22 йилни қамоқда ўтказиши керак, шулардан 2 йили 2016 йилдаги парламент сайловларига ноқонуний аралашгани учун белгиланган.

Пак Кин Хега 2017 да импичмент эълон қилинган. 2018 йилда биринчи инстанция суди собиқ президентни пора бергани учун 15 йилга ва хизмат ваколатини суистеъмол қилгани учун яна 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, у 18 млрд вон (16 млн доллар) миқдорида жаримага тортилган.

Кейин апелляция суди қамоқ жазосини 30 йилгача узайтирди. Кейинчалик, ҳукм бир неча бор қайта кўриб чиқилиб, собиқ президентга қўйилган баъзи айбловлар олиб ташланди.

Facebook Comments