Май ойининг ўрталаридан бери биринчи ўлим Хэбэй провинциясида қайд этилди.

У ерда январь ойи бошида эпидемия яна авж олди. 8 январь куни Хэбэй провинциясининг 11 миллион аҳолиси бўлган Шицзячжуан шаҳрида локдаун ва ҳарбий ҳолат жорий этилди. Ушбу қарор коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сонининг кескин ўсиши туфайли қабул қилинди. Шаҳарда мактаблар ва турар-жой мажмуалари фалияти тўхтатилди, кириш жойи ёпилди ва уч кун давомида почта орқали етказиб бериш тўхтатилди. — ХХР Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси.

Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор фуқаро ҳибсга олинди.

Ҳиндистон полицияси сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги янги қонун (сигирларни сўйишни тақиқловчи) доирасида биринчи кишини ҳибсга олди. Карнатака штати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мол ташийдиган юк машинаси ҳайдовчисини ҳибсга олди. Эркакка номаълум шахслар ҳужум қилишди, улар юк машинасини мажбуран тўхтатиб, тинтув ўтказдилар. Натижада у касалхонага ётқизилиб, ноқонуний чорва молларини ташишда айбланди. Ҳужум қилганларга қарши жиноий иш ҳам қўзғатилди.

Қонун 2020 йил охирида қабул қилинган. Унга кўра, жиноятчилар уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, улар 683−6833 доллар миқдорида жаримага тортилишади. Aгар одам иккинчи марта сигирларни сўйишда айбланса, унга етти йиллик қамоқ жазоси тайинланади ва жарима 1366−13600 минг долларга кўпаяди.

Трамп AҚШ тарихида икки маротаба импичмент эълон қилинган биринчи президент бўлди.

Демократлар назорати остидаги AҚШ Вакиллар палатаси амалдаги республикачи президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қарорни маъқуллашди. Ҳужжатда фақат битта айблов кўрсатилган — исёнга даъват қилиш. Тасдиқланганидан кейин Трамп икки маротаба импичмент эълон қилинган мамлакатнинг биринчи президенти бўлди. Демократлар республикачини лавозимидан олиш учун биринчи уринишини 2019 йилда амалга оширишган. Кейин Вакиллар палатаси импичментга овоз берди, аммо республикачилар назорати остидаги Сенат 2020 йил бошида конгрессменлар томонидан илгари тасдиқланган иккала айблов бўйича ҳам давлат раҳбарини оқлашди.

Рим папаси COVID-19га қарши эмланди:

Рим папаси Франциск коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди. Бундан ташқари, Францискдан аввалги, ҳозир 93 ёшда бўлган Бенедикт XVI ҳам эмланди. Франциск якшанба куни яқин кунларда эмлашни режалаштираётганини эълон қилган эди ва бошқаларни ҳам эмлашга чақирди. У эмлашни «ахлоқий иш» деб атади, чунки у одамлар ҳаётини ҳимоя қилади. Италия ОАВларининг таъкидлашича, Ватикан Pfizer ва BioNTech препаратларини эмлаш учун ишлатмоқда.

AҚШ Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақирди:

AҚШ Миллий автомобиль йўллари ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) Tesla компаниясини хавф туғдираётган 158 минг автомобилни қайтариб олишга чақирмоқда. Гап 2012−2018 йилларда чиқарилган Model S «люкс» седанлари ва 2016−2018 ишлаб чиқарилган Model X кроссоверлар ҳақида кетмоқда. NHTSA маълумотларига кўра, машиналарнинг сенсорли экранлари бир неча йил ишлатилгандан сўнг хотира чиплари тугаши сабабли яроқсиз ҳолга келиши мумкин, бу эса машина ойналарини терланишдан сақлаш ва орқа кўриш камералари фунцияларини тўхтатади. Бошқарма Tesla дастурий таъминотни янгилаш билан муаммони ҳал қилишга уриниб кўрганини, аммо бу чоралар етарли эмаслигини таъкидлайди. Федерал қонунга биноан транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари хавфсизлик билан боғлиқ нуқсонларни тузатиш учун маҳсулотларини қайтариб олишлари шарт. NHTSA хабарига кўра, Tesla тахминан 12,6 мингта автомобилда шунга ўхшаш нуқсонлар аниқлангани таъкидламоқда. 2012−2015 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида нуқсонли автомобилларнинг улуши тахминан 15 фоизни ташкил қилади.

Facebook Comments