Тошкенда 11 январдан буён старт олган кино ҳафталик доирасида Тошкент шаҳар Олмазор туманида “Riviera” кинотеатрининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда кино ҳафталикка ташриф буюрган барча меҳмонлар иштирок этишди. Янги “Riviera” кинотеатрда  томошабинлар учун барча қулайликлар мавжуд.

Кинозаллар халқаро стандартдаги Barco ва Christie кинопроекторлари ҳамда MAG ва DOLBY тизимлари билан жиҳозланган.

Маьлумот ўрнида, 2020 йилда “Ўзбеккино” МА ташаббуси билан Ўзбекистон бўйлаб 65 млрд. сўмга 40 та залдан иборат 16 та кинотеатр қурилди.

Очилиш маросимидан сўнг, янги кинотеатрда “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан “Fox music cinema” студияси томонидан суратга олинган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми рус тилида намойиш этилди.

Facebook Comments