Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.

Айни вақтда вояга етмаган Абдулазиз Абдурасулов ўғлини қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Facebook Comments