Франциядаги компаниялардан бирида сунъий юрак ихтиро қилинди. Сунъий юрак ишлаб чиқарувчи француз компанияси Цармат Европа комиссиясидан ўз маҳсулотини сотиш учун рухсат олди. Сотувлар 2021 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Цармат раҳбарияти буни юрак-қон томир касалликларини даволашда ҳақиқий ютуқ эканини ва беморларнинг ҳаётини узайтиришга имкон беришини айтди.

Инсон юрагининг вазни 300 граммни ташкил қилади. Унинг биомембранали полимердан ясалган сунъий ўрнини босувчи ва батарея билан ишлайдиган нусхаси эса 900 граммни ташкил қилади.

Ушбу ютуқларга эришиш учун компания 30 йилдан бери ҳаракат қилдюган. Қурилма деярли ҳақиқий инсон юрагига ўхшаб, қонни пулсациялашга ва айлантиришга қодир.

Цармат лабораториясида турли хил физиологик параметрли сенсорлар билан жиҳозланган тайёр сунъий юракларнинг “нозик мослашуви” давом этмоқда. Мавжуд имкониятлар, агарда маҳсулотга талаб ошса, ойига ўнта юрак ишлаб чиқариш имконини беради.  Маҳсулотнинг нархи 150 минг евро атрофида бўлади.

Facebook Comments