Юсупов Баҳром Музаффарович – вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Баҳро Юсупов 1976 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институти ва АҚШдаги Оклахома университетларини тамомлаган.

У бугунгача “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди. 2012-2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Facebook Comments