10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 76 067 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

13 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Қашқадарё вилоятида

7 нафари Фарғона вилоятида,

2 нафари Хоразм вилоятида,

3 нафари Тошкент вилоятида,

12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.