Шанба куни денгизга қулаган “Sriwijaya Air” самолёти ўтган ой парвозга лаёқатлик текширувидан ўтган, дейди расмийлар.
Ўтган йилнинг март ва декабр ойлари оралиғида амалга оширилган “SJ182” рейси 22 декабр куни тижорат парвозларини давом эттирди.
Дастлабки хулосалар, шунингдек, самолёт қулашидан олдин ҳам ишлаган ва бузилмаганлигини кўрсатди.Ява денгизига қулаганида самолёт бортида 62 киши бўлган. Ҳалокат сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда.
Душанба куни Индонезия полицияси самолётда унинг биринчи қурбони – 29 ёшли стюардесса Окки Бисмани аниқлади.
Индонезия транспорт вазирлиги сешанба куни – пандемия пайтида “Boieng 737” самолёти тўхтаб қолганини ва 14 декабр куни текширувдан ўтганини маълум қилган.
Беш кундан сўнг биринчи парвозни йўловчиларсиз амалга оширган, шундан сўнг кўп ўтмай тижорат парвозларини давом эттирган.
Шунингдек, Миллий транспорт хавфсизлиги қўмитаси (KNKT) дастлабки хулосаларига кўра самолёт шанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:36 ​​да 10,900 фут баландликка (3,3 км) этиб, кейин соатига 250 футгача кескин пасайган. 14:40 – маълумотлар узатиш тўхтаган.
KNKT раҳбари Соержанто Таҳьононинг таъкидлашича, самолётнинг бузилган  пичоғи турбинаси дисклари топилган – бу ҳавода портлаган деган назарияни инкор қилади, дея унинг сўзларини келтиради ВВС
Facebook Comments