Кеча, 11 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари билан ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари, вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, фаол ёшлар ва чет элда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар ҳамда чет элдаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг вакиллари, координаторлари иштирок этишган.

Очиқ мулоқотда чет элда таълим олаётган талабалар ва мигрантлар муаммолари бўйича саволлар, таклифлар ёшлар томонидан берилди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари ёшлар учун яратилаётган янги лойиҳалар, грандлар ва бошқа масалаларни баён этишди. Келажакдаги амалга ошириладиган ишлар келишиб олинган.

Facebook Comments