Бугун, 11 январь куни Тошкентда “Мен террорчи эмасман” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган “Мен террорчи эмасман” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтган.

“Мен террорчи эмасман” бадиий фильми ўткир сюжетли  ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур фильмнинг 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий ва ички ишлар соҳа вакиллари учун ҳам махсус намойиши бўлиб ўтади.

Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, продюсерлар Фирдавс Абдухоликов ва Миржамол Мирзааҳмедов, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.