Челябинскда маҳаллий тадбиркор Aртём Павлов ўлдирилганлиги тўғрисида Россиядаги расмий ОAВ хабар тарқатмоқда. Ҳозир ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қидирилмоқда.
Павловга 31 декабрь куни ўз иш жойида, Цвиллинга кўчасидаги ўйинчоқлар дўконида ҳужум қилинган. У болта билан урилганлиги оқибатида  касалхонада жон берган.  Павлов 49 ёшда эди.
Марҳумнинг дўсти Станислав Тягуновнинг сўзларига кўра, дўсти  шахсий адоват асосида ўлдирилган бўлиши мумкин.  Тягунов Павловнинг “Дивизия” ҳарбий тарих клубининг асосчиси бўлганини ва Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашгани  фахрийларга ёрдам бергани учун Россия президенти Владимир Путиннинг мукофотига сазовор бўлганлигини  таъкидлаган.
Павловнинг рафиқаси, катта ёшли қизи бор. Яна Тягунов уларни ҳурмат билан оташин кутиб олишини  қўшимча қилди! – дейилади хабарда.
Facebook Comments