Хитойнинг Хэбэй провинцияси коронавируснинг янги ўчоғига айланмоқда, ҳудудда юқтирганлар сони, амалда бўлган карантин чораларига қарамай ортиб бормоқда. Охирги икки кун ичида 350 га яқин ҳолат қайд этилган.

Шу муносабат билан ХХР ҳукумати минтақада вирус тарқалишига қарши кураш чораларини кучайтирмоқда. Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, 9 январь куни 11 миллион аҳолиси бўлган вилоят маркази Шицзячжуанда барча метро линиялари ёпилган. Илгари автобуслар қатнови ҳам тўхтатилган эди.

Шаҳар аҳолиси энди уйларини махсус рухсатисиз тарк эта олмайди. Мегаполислар билан транспорт алоқалари ҳам тўхтатилган. Хэбэйда фуқароларни оммавий тестдан ўтказиш жараёни бошланди. Коронавируснинг янги авж олишининг сабаби номаълум бўлиб қолмоқда.

Facebook Comments