Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ижтимоий тармоқлар жумладан, Тик-Ток платформасида ўзларининг ориятсиз чиқишлари билан омма нафратини қўзғатаётган ижтимоий тармоқ фаолларини огоҳлантирди.

“Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг Тик-Ток платформасида – фуқароларимизни айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараномуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизлика йўл қўймаймиз. Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.

Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг”, дейилади ИИВ хабарида.