Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу бино Жиззах шаҳридаги халқ тилида “Оқ бозор” (савдо маркази) дан ўтганда, “Ойбек” клиникаси рўпарасида қад ростлаётгани айтилмоқда.

 

Бинонинг деярли ярим қисми қулаб тушган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Айни вақтда ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.