Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми кулаб тушди вилоят фавуқлодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди.

Маълум қилинишича, 10 январь куни соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўпқаватли уйлардан бири қулаб тушган.

 

Ҳозирда воқеа жойга вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб бориб, ҳолатни ўрганмоқда.

Жиззах вилоят фавуқлотда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги  2 қавати  нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.