Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қизилқўрғон қийлоқ Мирзабулоқ МФЙда истиқомат қиладиган уруш фахрийси хонадонида газ йўқлигидан шикоят қилиб видеомурожаат қилди.

Ҳатто уруш даврида ҳам “Янги Ўзбекистон” дагидек қийналмаганман! Биз Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қизилқўрғон қишлоқ Мирзабулоқ МФЙдан мурожаат қиляпмиз.

Қишлоқ аҳли газсиз қийналиб кетдик. Гап шундаки, қишлоғимиз ёнида битта бойвачча иссиқхона очиб, ҳамма газни олиб қўйди. Aмалий ёрдам кутиб қоламиз”, – дейди мурожаатда

Маълум бўлишича, мазкур мурожаатдан кейин  қишлоқда газ босими кўтарилган ва “свет” ўчиши камайган.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай воқеа Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида бўлган эди, Effect.uz ходими Фазлиддин Меҳмонов туман аҳолиси билан яқиндан танишиш мақсадида Истара маҳалласидаги муаммоларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида, маҳаллада Ўзбекистоннинг барча ҳудида муаммо бўлиб турган йўл муаммоси, сув етишмовчилиги, мактаб ва болалар боғчасининг йўқлиги ҳамда қишлоқда завод, фабрикаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланди.

Истара маҳалласидаги фуқаролар ариқдаги сувни ҳам сотиб олиб ичаётгани ва ушбу муаммолар билан бир неча йилдан бери яшаб келаётганини айтади. Маҳалла аҳолиси туман ҳокими Илҳом Юсуповдан норози эканликларини ҳам яширишмади.

“Бир неча йилдан буён сувни сотиб олиб ичамиз, бормаган жойимиз қолмади, ҳукуматнинг биз билан иши йўқ. Депутатларни айтмаса ҳам бўлади, уларни суратда кўрганмиз, аммо бирортасини ҳам танимаймиз”, дейди фуқаролардан бири.

Ўйлаймизки мазкур муаммоларни кўрган, Қизириқ мутасаддилари биринчи ўринда ўз манфаатлари эмас, балки халқни ҳам дардини эшитишар.