Бугун, 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 530 (+45) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бyхоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
8 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75 947 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 967 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.