Тўрақўрғон туманида барпо этиладиган мазкур  корхонада Туркиянинг “Manas Savunma A.Ş” компанияси томонидан киритиладиган хорижий инвестиция билан Хитойнинг “Фотон” маркали автомобиллари ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа ишлари якунланган ҳамда яқин кунларда тамал тоши қўйиладиган завод “Манас авто-саноат” МЧЖ ҚК томонидан  “Наманган”  ЭИЗ ҳудудида 7 гектар майдондан жой олади.

Умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа  наманганлик тадбиркор Воҳид Ҳамидовнинг 2 миллион АҚШ доллари қийматидаги сармояси ҳамда “Manas Savunma A.Ş” компаниясининг 8 миллион долларлик тўғридан  тўғри хорижий инвестицияси билан рўёбга чиқарилмоқда. Мустақилликнинг 30 йиллиги  байрами арафасида ишга тушиши режалаштирилган заводда 150 дан зиёд янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Режага мувофиқ, бу ерда  йиллик 3000 дона 1 тоннадан 2,5 тоннагача юк кўтариш қувватига эга бўлган кичик юк автомобиллари ҳамда 14-21 ўринли микроавтобуслар ишлаб чиқарилади. Кейинги босқичда “Manas Savunma A.Ş” томонидан лойиҳаси ишлаб чиқиладиган ҳарбий техникалар тайёрлаш  ҳам кўзда тутилган. Корхона маҳсулотлари  ички бозор билан бирга МДҲ давлатлари ҳамда Афғонистонга ҳам эскспортга йўналтирилади.