Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчи ўз машинасини йўл четига тўсиб тўхтатганлиги учун маъмурий баённома тузган ва 6 миллион сўм атрофида жарима тўлатган. 2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчи мазкур ҳолат судда тегишлича ҳал қилинишини айтган.

Видеодан кўриш мумкинки, ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиб, ундан узр сўраган. Тушунмовчилик бўлганини ва ўзининг қилмишини тан олиб, ушбу ишни ўзаро келишиб ҳал этишни таклиф қилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат қарори билан тасдиқланган ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари тартиби тўғрисидаги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избосаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

“Барча ДЙҲХХ ходимларидан белгиланган тартиб ва қоидалар асосида хизмат олиб боришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Қашқадарёда фуқароларни сўккани айтилаётган ЙПХ инспекторига ҳайфсан берилган, Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими лавозимидан озод этилган, Қашқадарёда бодикамерасиз фаолият юритган ЙПХ ходимига интизомий чора кўрилган эди.