Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг маълум қилишича, даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси тегишли органларга келишиш учун киритилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Номозбоевнинг айтишича, қонун лойиҳасида мансабдор шахсларнинг барчаси қамраб олинган.

Мансаб ваколатига тегишли бўлган, ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган.

Булар:

Президент админстрацияси;

Вазирлар Маҳкамаси;

Республика ташкилотлари;

Ҳокимликлар;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;

Суд идоралари ходимлари.

Унинг қўшимча қилишича, Президент ва Бош вазир ҳам даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилган.

Facebook Comments