Наманган вилоятида “Градусник” спиртли ичимлигидан заҳарланган 12 нафар беморнинг 2 нафари вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу беморлар 2020 йилнинг 29-31 декабрь кунлари заҳарланиш ташҳиси билан шифхонага ётқизилган.

Уларнинг барчаси Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимликни истеъмол қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.