Uzbekistan Airways компанияси 31 декабр куни янги Airbus A320 Neo самолётини сотиб олди.

Компания вакилининг маълум қилишича, 150 ўринга мўлжалланган бу замонавий самолёт компания харид қилган 12-Airbus ҳисобланади.  Мазкур харид 2018 йилда тузилган шартнома тўлов асосида амалга оширилган.

12 самолётдан учтаси Neo русумидаги бўлиб, уларнинг ҳар бири мультимедиа тизими ва интернет билан жиҳозланган.

Бу самолётлар олдинги авлод вакилларига нисбатан 20 фоизга камхаражат, шунингдек парвоз масофаси ҳам 6 минг километрга етади.

Uzbekistan Airways компанияси Airbus A320 Neo самолётларининг иккитасини 2019 йилда қабул қилиб олган.