Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фермерларнинг ерларини ҳоким томонидан мажбурий олиб қўйиш ҳолатлари авж олмоқда. “Ҳуқуқшунос кундалиги” блоги муаллифи ушбу ҳолатлар мутлақо қонунга зид эканлиги ҳақида фактлар билан мақола тайёрлади.

Ер кодекси ва Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунларга кўра, ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Сўнг ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади. Шартнома тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Юқоридаги вазиятда, фермерлар билан туман ҳокими ўртасида ер участкасини ижарага олиш шартномаси тузилган. Ҳоким қонунга кўра, фермернинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлса (пахта, ғалла режасини бажармаган ва ҳ.к) ер участкасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилиш керак. Яъни фермерларнинг ерини олиб қўйишга фақат суднинг ваколати бор, бошқа ҳеч кимга бундай ваколат берилмаган.

Шунга кўра, ҳоким томонидан фермерларнинг давлат режасини бажармаганлиги сабабли уларнинг ер участкаларини кластерга алмаштирганлигини рўкач қилиб, ерларини тортиб олиши ҚОНУНГА ЗИД.

Муаллифнинг қўшимча қилишича, амалда ҳокимларни назорат қиладиган ва қонун устуворлигини таъминлайдиган тизим бўлмаган юртда мулк дахслиги ана шундай тарзда оёқ ости қилинаверади.

Маълумот ўрнида, Конституциянинг 53-моддасида давлат барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида фаолият кўрсатган фермерлар Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев билан Тошкентда учрашиб, ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Мавзуга доир:

Сурхондарёда 500 дан ортиқ фермер хўжаликларнинг ери тугатилиб, кластерга олиб берилмоқда. Ишга Бош прокуратура аралашиши мумкин

Қизириқда фермерларнинг ери адолатсиз равишда кластерга олиб бериляпти. “Қотиб қолган” раҳбарлар масалага панжа ортидан қараяптими? (Effect.uz суриштируви)

Депутатларни фақат расмда кўрганмиз. Қизириқ – Ўзбекистондаги “Африка” (Effect.uz суриштируви)

Effect.uz журналисти Қизириқ туманида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Кенгашининг очиқ сессиясига киритилмади. Ички ишлар ходимлари журналистни кўчага кузатиб қўйишган.

“Халқ вакилларининг мажлиси халқдан яширилиши мумкин эмас. Бу қонунларга зид ҳаракат” – Расул Кушербаев

Effekt.uz эмас, Effect.uz ёзилади: Қизириқ тумани ҳокимиятига саволлар бор?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қизириқдаги фермерлар масаласини ўрганиши маълум бўлди

“Бунақа одамлар билан Ўзбекистонни қуриб бўлмайди” – Расул Кушербаев

Яна эшиклар ёпиқ! Effect.uz ходими Сурхондарё вилояти ҳокимлигига киритилмади

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида дам олиш куни йиғилиш ўтказилди

Ҳокимлар қабул қилмаса, Президент қабулхонасига борамиз! Сурхондарёда фермерлар норози. (Effect.uz суриштируви)

“Балиқ бошидан сасийди” – Сурхондарёлик фермерлар Тўра Боболовдан нажот бўлмаса, Тошкент сари йўлга чиқмоқчи…

Ҳоким Тўра Боболовнинг шахсан ўзи Effect.uz журналистини ҳайдаб, чиқарди

“Тушунтира олдимми?” – Тўра Боболов фермерлар иши бўйича ўта қўпол муомалада изоҳ берди. Фермерларга ичкарида таҳдид бўлган

“Ҳоким хажга борган отамни ҳақорат қилди. Халқ бор, давлат бор!” – қизириқлик фермер

Сурхондарё уйғониб кетди: ОАВда эълон қилинган барча иддаолар “ёлғон”. Баҳоналар кўп!