Тез орада Ўзбекистонда “Аpple” копманиясининг расмий офислари очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:
“2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган. 2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган.
Дунёдаги ТОП-10 ликка кирадиган “Samsung” компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилди. Яқин кунларда “Аpple” копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда”, дейди Аҳматов.
Facebook Comments