Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Effect.uz журналисти Фазлидддин Меҳмонов томонидан ўрганилаётган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 500 нафар фермернинг ерлари кластерга ажратилиб берилаётганлигига муносабат билдирди.

“Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фермерларнинг ерларини мажбурий олиб қўйиш билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бормоқда. Фермерлар ҳуқуқларига доир қонунларнинг бузилиши, ҳудуд  ижрочиларининг берилаётган топшириқларни қонуний ҳал этиш йўлидан бормай зўравонликка ўтаётгани, масъулларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонуний бошқарув йўлидан боришда ожизлигини кўрсатмоқда, уларни билимига ҳам қонунларга ҳурматига ҳам шубҳа бор.

Қонунларга итоат, фермер ҳуқуқларига риоя этилишида аввало масъуллар ҳаммага намуна бўлиши керак. Сизлар қандай намуна бўлаяпсизлар? Бўлаётган ишлар қанчалик бир ёқлама бўлса, қонун устуворлиги йўлида шунчалар шармандалидир”.

Расул Кушербаев

Эслатиб ўтамиз, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати ҳолат бўйича дастлабки муносабатида шундай деган эди.

“Сессияга журналистлар киритилмаган. Катта эҳтимол билан сессияда Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиб қўйилишидан норози бўлаётган фермерларнинг ерларини олиб қўйиш ва янги кластерга бериш масаласи кўриб чиқилади.

Халқ вакиллари Сессиясини ими жимида, халқдан яшириб  ўтказишилишидан шундай хулосага келиш мумкин. Халқ вакилларининг мажлиси халқдан яширилиши мумкин эмас. Бу қонунларга зид ҳаракат. Виждони ўлмаган, қонунларни ҳурмат қиладиган масъуллардан изоҳ кутамиз. Бунчаликка борманглар энди…

Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиниб, кластерга берилишидан норози бўлиб бир гуруҳ фермерлар мурожаат қилишганди. Мазкур масалани қонуний ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлашни сўраб Бош прокуратура ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат хати киритгандик. Монополияга қарши курашиш қўмитаси масалани назоратга олиб, ўрганишни бошлабди. Бош прокуратурадан ҳам шундай тезкорлик ва ҳолисликни кутиб қоламиз.”, деган Кушербаев.

Мавзуга доир:

Сурхондарёда 500 дан ортиқ фермер хўжаликларнинг ери тугатилиб, кластерга олиб берилмоқда. Ишга Бош прокуратура аралашиши мумкин

Қизириқда фермерларнинг ери адолатсиз равишда кластерга олиб бериляпти. “Қотиб қолган” раҳбарлар масалага панжа ортидан қараяптими? (Effect.uz суриштируви)

Депутатларни фақат расмда кўрганмиз. Қизириқ – Ўзбекистондаги “Африка” (Effect.uz суриштируви)

Effect.uz журналисти Қизириқ туманида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Кенгашининг очиқ сессиясига киритилмади. Ички ишлар ходимлари журналистни кўчага кузатиб қўйишган.

“Халқ вакилларининг мажлиси халқдан яширилиши мумкин эмас. Бу қонунларга зид ҳаракат” – Расул Кушербаев

Effekt.uz эмас, Effect.uz ёзилади: Қизириқ тумани ҳокимиятига саволлар бор?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қизириқдаги фермерлар масаласини ўрганиши маълум бўлди

“Бунақа одамлар билан Ўзбекистонни қуриб бўлмайди” – Расул Кушербаев

Яна эшиклар ёпиқ! Effect.uz ходими Сурхондарё вилояти ҳокимлигига киритилмади

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида дам олиш куни йиғилиш ўтказилди

Ҳокимлар қабул қилмаса, Президент қабулхонасига борамиз! Сурхондарёда фермерлар норози. (Effect.uz суриштируви)

“Балиқ бошидан сасийди” – Сурхондарёлик фермерлар Тўра Боболовдан нажот бўлмаса, Тошкент сари йўлга чиқмоқчи…

Ҳоким Тўра Боболовнинг шахсан ўзи Effect.uz журналистини ҳайдаб, чиқарди

“Тушунтира олдимми?” – Тўра Боболов фермерлар иши бўйича ўта қўпол муомалада изоҳ берди. Фермерларга ичкарида таҳдид бўлган

“Ҳоким хажга борган отамни ҳақорат қилди. Халқ бор, давлат бор!” – қизириқлик фермер