“Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова Ўзбекистон телевидениясини танқид қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифасида ёзди.

Навбаҳор Имомова телевидения орқали узатилган “Tedbook” рекламасини ва Ўзбекистон телеканалларини кескин танқид қилиб, уларда сифат ва ранг-баранглик йўқлигини маълум қилди.

 

Онсонгина ўрганинг” эмиш! Бай̆рам кунлари роса ТВ кўрдим, отарчиларнинг телеканаллари деб бежиз айтишмас экан.

Янги йил дастурларлари орасида фарқ кўрмадим, мусиқий шоуларда ранг-баранглик йўқ. ТВдаги тил сифати пастлиги эса систематик, яққол мисол мана бу реклама.

Тил ўрганинг, дея мурожаат қилаётган одамнинг ўзи она тилини бузиб гапирмоқда. Лоқайдлик, саводсизлик”, – деб фикр билдирди Имомова.