“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 4 январь куни соат тахминан 17:00 дан бошлаб Telegram мессенжери фаолиятида бутун дунёда техник муаммолар кузатилди.

Хусусан, Downdetector маълумотига кўра, мессенжердан фойдаланувчиларнинг 80 фоизи иловага киришнинг имкони бўлмаётгани, 19 фоизи эса хабарлар юборилишида муаммо борлигини билдирган.

Айни вақтда Telegram фаолияти қайта тикланган. Сўнгги бор мессенжер фаолиятидаги бунга ўхшаш техник узилишлар 2020 йил 16 декабрда кузатилган эди.

Facebook Comments