Хабарингиз бор, Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти Фазлиддин Меҳмонов Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 500 та фермернинг мурожаатига кўра журналистик суриштирув ўтказмоқда.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятидаги барча туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтишидан хабардор бўлган, Фазлиддин Меҳмонов Қизириқ тумани фермерлари масаласи бўйича вилоят хокими Тўра Боболов билан суҳбатлашиш мақсадида вилоят ҳокимлигига борган.

Аммо минг афсуслар бўлсинки, бугун дам олиш куни дея вилоят хокимлигига журналист киришига рухсат берилмади энг қизиғи шундаки нима учун дам олиш куни бўлса катта йиғилиш ўтказилмоқда?

Хулоса қилиб айтсак, ўзининг фуқаролари масаласи учун 5 дақиқа вақт ажрата олмаган хокимдан яна нима кутиш мумкин?

Эслатиб ўтамиз, худди шундай воқеа Қизириқ туманида ҳам содир бўлган эди, унда Меҳмонов очиқ сессияга киритилмаган.