Жорий йилнинг 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Гўзалкент МФЙ да яшовчи Т.Рогованинг 9-синфда ўқийдиган фарзанди Сардор Жалилов бедарак йўқолиб қолганлиги маълум бўлган эди.

Каттақўрғон ИИБ ходимларининг Effect.uz мухбирига берган маълумотларига кўра, Сардор Жалилов бугун соғ-саломат топилган.

Маълумот учун, ўша куни Сардор кўк рангли жинси куртка, қора рангли оқ йўл-йўлли шапка ва қора рангли орқа сумкада бўлган. Унинг қаердан топилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.