Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ёш йигитлар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда телеграмдаги “Militsiya_UZB” каналида видео эълон қилинган.

Маълум бўлишича, бугун 3 январь куни Тошкент шаҳрида икки нафар ҳуқуқ-тартиботи ходими ва 3 нафар ёш йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Ҳозирча жанжалнинг асосий сабаби маълум эмас.

Видеолавҳада “Матиз” машинаси йўл четидаги бардёр устига чиқиб кетганини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода патрул пост хизмати ходими қўйнидаги тўппончасини олиб, йигитларга қарата ўқ узмоқчи бўлгани ҳам кадрга мухрланган.

 

ППХ ходимининг ёнида бўлган ЙПХ ходими эса унга “отманг, бўлди”, деб ишора берган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИБдан муносабат кутилади.