Жорий йилнинг 22 декабрь куни 17 ёшли Абдулазиз Абдурасулов Катта Фарғона каналига чўкиб кетган бўлиши мумкин, у айни вақтда отаси ва маҳалладошлари томонидан қидирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда отаси маҳалладошлари билан чўкиб кетган ўғлини бир неча кундан бери каналдан қидираётгани акс этган видео тарқалди.

“Абдулазиз, Абдулазиз” дея дод-фарёд чекяпти ота. Бу дунёда ҳеч қачон ота-она боласининг мурдасини кўрмасин. Энг ачинарлиси, Абдулазиз отасининг ёлғиз ўғли эди.

“Битта ўғлим бор эди, битта. Илтимос боламни топишда ёрдам беринглар. Канални қуритиб беришсин, ўша ҳокимларнинг ҳам фарзандлари бор-ку”, дейди на ўлигини на тириги номаълум бўлган Абдулазизнинг отаси.

 

Маълум бўлишича, Фарғона каналига чўкиб кетгани айтилаётган йигит деярли икки ҳафтадан бери топилмаяпти. Воқеа Ёзёвон туманидаги Бўтқачи қишлоғида содир бўлган.