Хабарингиз бор, Effect.uz мухбири Комил Жомуродов ўзининг Ютубдаги “Комил Влогс” каналида Андижон вилояти Асака тумани Қоратепа қишлоғида туғилган Шукронахонга хайрия акциясини ўтказган эди.

 

Журналист қизалоқнинг аҳволи билан танишиб, хайрия акциясини эълон қилганидан сўнг Шукронанинг операцияси учун 20 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ йиғилди. Сўнгра хайрия акцияси якунига етказилгани айтилиб, барчага миннатдорлик билдирилди.

Қизалоқни даволаш жараёни бошлангач, Андижон ва Тошкентда бир неча шифокорлар кўригидан ўтказилди. Бироқ гидроцефалия касаллигига чалинган қизалоқ кеча 30 декабрь куни бандаликни бажо этиб, оламдан ўтди.

Маълум бўлишича, бир ярим ёшни қаршилаган Шукрона гидроцефалия касаллигига енгилди. Афсуски, қизалоғ бу ёруғ дунёни тарк этди. Хайриядан тушган пуллар қизалоқнинг яқинларига берилади.

Effect.uz жамоаси Шукронахоннинг вафоти муносабатиб билан яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.