Туркиялик машҳур ошпаз Бурак Оздемирга Отабек Умаров томонидан юборилган совғалар топширилди.

Истанбуллик 26 ёшли ошпаз Бурак Оздемир ўзининг машҳур таомлари билан бутун дунёга танилди. Қизиғи шундаки, Бурак таом пишириш пайтида деярли камерадан кўзини узмайди ва доим хушмуомалалик билан жилмайади.

Ушбу видеода Буракнинг совғаларни очаётганини кўришингиз мумкин. Биринчи қутида мевалар, иккинчи қутида турли хил ёнғоқлар бор.

Совғаларни олгандан сўнг Бурак Оздемир Отабек Умаровга миннатдорчилигини билдирди.