Актёр Йигитали Мамажонов съёмкада можароли видеога изоҳ берди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эсингизда бўлса, Йигитали Мамажонов режиссёр ёрдамчисининг юзига тарсаки туширгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳодиса “Иккинчи хотин” сериалини суратга олиш жараёнида юз берган.

Мамажонов видеомурожаат қилиб, ушбу ҳолат пиар учун қилинганини аслида унинг юзига урмаганини айтди. Актёр ўзи ҳам бундай пиарларни ёқтирмаслигини таъкидлади.

“Мендан шу ишни қилишни сўрашди. Ўзимга нисбатан жуда кўп негатив фикрлар эшитдим”, – дейди Мамажонов.