Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими йўлга қўйилиши, эндиликда маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарларини ҳам тизимли равишда тайёрланишини маълум қилди.

Маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими йўлга қўйилади. Академиямизга топшириқ бўлди, энди маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарларини ҳам тизимли равишда тайёрлаймиз.

Ургут, Шаҳрихонга ўхшаш катта-катта туманларимизда етти минг, саккиз минг аҳоли яшайдиган маҳаллаларимиз бор. Ўшалардаги маҳалла раисларини керак бўлса ҳоким қилишга ҳам тайёрман“, – деб айтган давлат раҳбари.

Мурожаатномада, шунингдек, маҳалла раислари ваколатлари кенгайтирилиши, туман бюджетининг 15 фоизи маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилиши ҳақида ҳам сўз борганди.