“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швециядаги ўрмонлардан бирини сотиб олди.

Маълум бўлишича, швециялик футболчининг ўрмони Швеция ва Норвегия чегарасидан узоқ бўлмаган тоғли ҳудудда жойлашган, 1000 гектарлик ҳудудни 3 миллион еврога сотиб олган.

Ибрагимович бу ҳудудда ов қилиш ва балиқ овлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, у қорда юришга мўлжалланган машинада сайр қилиши ҳам мумкин, дея хабар қилмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Златан 2020 йилнинг январида “Милан”га қайтди. У 2020/21 йилги мавсум А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва битта голли узатмага муаллиф қилди.