Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Яккабоғ туманида фуқаро Муҳайё Аҳмедованинг фирибгарик қурбонига айлангани тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирди.

Effect.uz ахборот агентлиги кўтарган масалада Муҳайё Аҳмедованинг турмуш ўртоғи Россияда эканлигидан фойдаланган ён қўшниси Саидаҳмад Ваҳобов ва унинг ҳамтовоғи Илҳом Товқораев алдов йўли билан унинг ишончига кириб, турли баҳоналар орқали унга яқин муносабатларни таклиф этгани ва муносабат жараёнида алданиб қолгани олиб чиқилган эди.

“Яланғоч суратларимни тарқатмаслиги учун 200 доллар сўрашди, бермасанг “мен билан ётасан” деб қўрқитишди” – Қашқадарёда бир оила пароканда бўлди

Жумладан, Аҳмедованинг қўшниси турли баҳоналар билан ундан 200 доллар сўрагани ва бу пулга ўзидан 100 доллар қўшиб Муҳайё Аҳмедованинг гўёки яланғоч суратларини интернетда тарқатиб юбораман дея таҳдида қилган Илҳом исмли шахсга олиб беришини айтади. Турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандларини етим бўлиб қолишидан қўрққан Муҳайё Аҳмедова 200 долларни қўшнисига беради. Кейинчалик фуқаро туман ИИБга ариза мурожаати йўллайди.

Шундан сўнг Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилади. Жиноят иши 2020 йил 29 август куни фуқаролар И.Товқораев ва С.Ваҳобовларнинг фуқаро М.Ахмедовага видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, ундан товламачилик йўли билан 200 АҚШ доллари талаб қилишганлиги ҳолатини ишда тўпланган далиллар мажмуи бўйича тасдиқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўз.Р ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан тугатилади.

Мазкур қарор 22.10.2020 йилда Яккабоғ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А.Абдурахманов томонидан бекор қилиниб, шу куни терговга тегишлилиги бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

Жиноят иши 22.11.2020 йилда фуқаролар И.Товқораев ва С.Ваҳобовларнинг фуқаро М.Ахмедовага видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, ундан товламачилик йўли билан 200 АҚШ доллари талаб қилишганлиги ҳолатини ишда тўпланган далиллар мажмуи бўйича тасдиқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси  томонидан Ўз.Р ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан тугатилган.

Мазкур қарор 21.12.2020 йилда Яккабоғ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А.Абдурахманов томонидан бекор қилиниб, жиноят иши шу куни дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришни ташкиллаштириш учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назорат тартибида ўрганилмоқда.

Воқеа қандай бўлган эди?

2020 йилнинг 19 май куни Яккабоғ тумани, “Обод” МФЙ, Тўрткўлтепа кўчаси, 143-уйда яшовчи фуқаро С.Ахмедова Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 9 май куни соат 08:00 ларда ўзини “Жасур” деб таништирган.

“Жасур”нинг асл исми И.Товқораев бўлиб, +99890-44 рақамидан видео қўнғироқ орқали у билан гаплашганлигини, 2020 йил 13 май куни соат 11:00 ларда И.Товқораев +99890-42 телефон рақамидан унинг телеграмм мессенжерига видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, агар 200 АҚШ доллари бермаса, ушбу суратни интернет ижтимоий тармоқларига тақатиб юборишини ҳамда Россия давлатида ишлаб юрган турмуш ўртоғига жўнатишини айтган.

Ундан 200 АҚШ доллари талаб қилганлигини, у эса бундан қўрқиб, таниши С.Ваҳобов орқали И.Товқораевга 200 АҚШ доллари берганлигини маълум қилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Муҳайё Аҳмедова шундан сўнг оммавий ахборот воситаси жумладан Effect.uz ахборот агентлиги журналистларига мурожаат қилган. Лавҳа Effect.uz томонидан ижтимоий тармоқлар жумладан Youtube видеохостингига жойлаштирилган. Видео ижтимой тармоқларда катта баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди ва шундан сўнг Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолатга аниқлик киритиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назорат тартибида ўрганилаётгани маълум қилди.