Effect.uz ахборот агентлиги ва Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиниб, кластерга берилишидан норози бўлиб бир гуруҳ фермерлар мурожаат қилишганди.

Effect.uz журналисти Фазлиддин Меҳмонов ҳолат бўйича Қизириқда бўлиб, фермерларнинг мурожаатини оммага эълон қилди. Бугун Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур масалани назоратга олиб, ўрганишни бошлаганини маълум қилди.

 

28 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг очиқ сессиясига киритилмади. Айтилишича, журналист “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида …сессияга таклиф этилган шахслар Кенгаш томонидан белгиланиши кўрсатилгани ва бироқ, махсус руйхатга киритилмагани сабаб очиқ сессияга киритилмаган. Очиқ деб айтилаётган сессия аслида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган.

 

Депутат Расул Кушербаев фермерлар масаласини қонуний ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлашни сўраб, Бош прокуратура ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат хати киритган эди. Бугун Монополияга қарши курашиш қўмитаси масалани назоратга олиб, ўрганишни бошлагани аниқ бўлди.

“Бош прокуратурадан ҳам шундай тезкорлик ва ҳолисликни кутиб қоламиз”, дея ёзади депутат ўзининг телеграм каналидаги саҳифасида.