Ўзбекистонда электр энергияси тўлови борасида 3 триллион 500 миллиард сўм қарздорлик мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди.

Қайд этилишича, электр энергиясидан қарздорлик бўйича Самарқанд вилояти истеъмолчилари 655 миллиард сўм билан етакчи ҳисобланади.

2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2 триллион 340 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Бундан икки ой олдин – 1 октябрь ҳолатига кўра эса бу кўрсаткич 2 триллион 380 миллиард сўм бўлган. Биллинг тизими жорий қилиниши натижасида 2 ойда ушбу қарздорлик 40 миллиард сўмга камайишига эришилган.