Навоий вилояти Навоий шаҳрида барменнинг туғилган кунига табрик сифатида ва кўпроқ мижоз жалб қилиш учун ярим-яланғоч раққосалар таклиф этилган тунги клуб аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қизлар клуб барменининг туғилган куни учун совға совға сифатида таклиф этилган. Таъкидланишича, клубда ишловчи 23 ёшли талаба йигитнинг ташаббуси билан таклиф этилган ушбу раққоса қизлар турли вилоятлардан келган. Шунингдек, бундан мақсад янада кўпроқ мижоз жалб этиш бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Навоий вилояти навоий шаҳрида 4-сонли умумтаълим мактабида муҳокама ташкил этилган. Унда маҳалла фаоллари, диний ташкилот масъул ходимлари, ота-оналар ва талаба ёшлар иштирок этган.