Газ ва свет йўқлигидан норози бўлган аҳоли кўчада турли-хил намойишларни уюштирмоқда. Бу ҳақда MilitsiyaUZB телеграм канали хабар берди.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Музробот туманида газ ва свет йўқлигидан норози бўлган аҳоли машина йўлларини тўсиб қўйиб, балонларни ёқиб  катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилмади.