Хабарингиз бор, Самарқанд вилоятида икки йигит ўз тенгдошини самосуд қилгани хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий маълумот бермоқда.

Манбанинг маълум бўлишича, ижтимой тармоқларда 23 декабрь куни тунги соат 03:00 атрофида Самарқанд шаҳар Юкори Хўжасоат маҳалласида бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар топилган.

Аниқланишича, Нуробод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.А. ҳамда Ургут тумани Почвон маҳалласи Бешқала кишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган С.О.ларнинг ўзаро тортишуви натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.