Ҳасанбой Дўсматов россиялик Одилжон Сотқинов устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 6 раундга мўлжалланган жанг фақат 1 раунд давом этган. Ҳасанбой Дўстматов томонидан амалга оширилган 3 марта нокдаун ҳолатидан сўнг рефери яна бир нокдаундан сўнг жангни тўхтатишга қарор қилган.

 

Шу тариқа, Ҳасанбой биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалабага эришди. Андижонлик боксчи биринчи раунднинг ўзида нокаут ҳисобига муваффаққиятга эришди. Бу унинг профессионал боксдаги иккинчи жанги ва иккинчи ғалабаси ҳисобланади.