Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳоким ўринбосари фуқарони ётиб олиб қабул қилган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, унда ҳоким ўринбосари олдига мурожаатчи аёл келганини ва аёл уй масаласида мурожаат қилаётганини кўриш мумкин.

Аёл мансабдорга уй бериш масаласи чўзилиб кетаёгнини сабабини сўраганда ҳоким ўринбосарлиги айтилаётган шахс ҳали бу бўйича хат келмаганини айтган.

Шундан сўнг, ҳоким ўринбосари аёл томонидан “ҳар бир фуқаро билан ётиб гаплашасизми” деган саволига “мен ҳали обед ҳам қилганим йўқ” деб жавоб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Effect.uz Ахборот агентлиги Косон тумани ҳокимлигидан расмий муносабат кутиб қолади.