Хабарингиз бор, Чеченистон халқ артисти Санжай Жўраевлар оиласи билан жанжалдан кейин хонанда Юлдуз Усмонованинг қўшиғини cover қилишини айтди.

Санжайнинг маълум қилишича, унга Юлдуз Усмонова телефон орқали боғланиб, хоҳлаган қўшиқларини айтишга рухсат берган.

Шунингдек, Санжай шоу-бизнес вакилларидан ҳеч ким уни қўллаб-қувватламагани ҳақида айтди ва Юлдуз Усмонова билан дуэт куйлаш режасида борлигини маълум қилди.

Ассалому алейкум мухлислар сизларга хушхабар айтмоқчиман, кеча менга Юлдуз Усмонованинг админстратори телефон қилишни сўраб смс юборди.

Юлдуз опанинг админстратори билан боғланганимда, шахсан Юлдуз Усмонова мени бўлиб ўтган воқеаларда қўллаб-қувватлаб, ўз қўшиқларидан хоҳлаганимни айтишга рухсат бердилар. Мени шоу-бизнес вакилларидан ранжиган томоним ҳам бор.

Қойил қолган томоним ҳеч ким мени қўллаб-қувватламади ва менга далда бўлмади. Аммо Юлдуз Усмонова ҳақиқатдан ҳам инсонийлик томондан менга ёрдам бердилар ва яна бир бор уларга раҳмат айтиб қоламан”, – дейди Санжай.

Эслатиб ўтамиз, San Jay’га “Карвон”, “Гулбадан”, “Атиргулим” сингари қўшиқларни куйлаш тақиқлаб қўйилди. 42 ёшли хонанда Instagram саҳифасида жойлаштирган видеода, Шерали Жўраевнинг қўшиқларни эндиликда, ижро этмаслигини айтди.