Бугун, 22 декабрь куни Новосибирск аэропортида зарур хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда оғир ва ўта оғир жиноятларни амалга оширган 56 нафар фуқаро Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.

Ўзбекистон томони республика ҳудудига экстрадиция қилинган шахсларни олиб келиш учун махсус авиарейс ва қўриқчилар гуруҳини юборган.

 

Экстрадиция қилинган фуқаролар одам ўлдиришга уриниш, ўғрилик, талончилик, гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб сотиш ва бошқа жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилади.