Шота Арвеладзе хайрлашув мактубини ёзди. Унинг мухлислар ва футбол жамоатчилигига айтган охирги фикрлари.

У энди “шерлар” устози эмаслигини айтди.

Sports.uz сайтининг хабар беришича, “Пахтакор” клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоани тарк этди. Грузиялик мутахассис ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мухлисларга хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.

 “Уч йил ўтди. Бугун мен “Пахтакор” бош мураббийлигини тарк этдим. Ажойиб, чиройли, муваффақиятли ва қизиқарли 3 йил ўтди. Мухлисларга, жамоага, футболчиларга, бошқа бизни қўллаб-қувватлаб келган барчага раҳмат. Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳамедов, Дмитрий Адисманга “Пахтакор”ни бошқариш имкониятини тақдим этишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Муваффақиятга эришиш учун жуда кўп ҳаракат қилган инсонлар. Жамоага ёшларни жалб этишга интилдик, ўйин услубини ўзгартирдик. Клубга ғалабали дамларни давом эттиришни ва доимо кучли бўлишни тилайман. Мен энди жамоа бош мураббийи эмасман, лекин доимо “Пахтакор” мухлиси бўлиб қоламан. Бу мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ердаги ҳаётим ажойиб тарзда ўтди. Биз жуда ажойиб жамоа бўлдик ва мен буни ҳеч қачон унутмайман” дея ёзиб қолдирди Шота Арвеладзе.

Унинг мураббийлигида жамоа икки бор Ўзбекистон чемпиони бўлди