Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 16 декабрь куни бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Postda” газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Балиқчи туманида яшаган 18 ёшли З.К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи Қорадарё каналига ўзини ташлаган вақтда буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган.

Бобо неварасини қутқариш учун сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган”, — дейилади хабарда.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Ҳозирда прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.