Жасур Фозилов Бухоро шаҳри прокурори лавозимига тикланди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби тасдиқлади. Фозилов навбатдаги видеосида идоралараро комиссия қароридан рози эканини айтди.

Комиссиянинг қарори билан танишиб чиқдим. Комиссия томонидан барча ҳолатлар адолатли, холисона ўрганиб чиқилган. Шу жумладан, менинг ҳам хато ва камчиликларим аниқланиб, менга нисбатан ҳам жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган. Баъзи ҳолатларга фуқаровий судда аниқлик киритиш тўғрисида хулоса қилинган. Бу қарорни ўқиб ундан адолатни топдим. Сизга минг раҳмат“, – дейди прокурор президентга мурожаатида.